Сардоба фожиасининг сабабларидан энг каттаси — сув омбори қурилиши охирига етмаганди, деди сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев. 27 млрд сўмлик сув сизиб чиқишидан бохабар қилувчи махсус ускуналар ҳам ўрнатилмаган бўлган. Сув омбори ёрилгач эса барча сув омборларида кучайтирилган текширув ўтказилган.
Сардоба сув омборида фуқаролар 3 кун давомида 530 бош балиқни ноқонуний овлагани аниқланди. Бунинг оқибатида ҳайвонот дунёсига 280 млн сўм зарар етган.
2020 йил 1 май санаси сардобаликлар хотирасида ўчмас из қолдирди. Давлат томонидан уларга кўплаб ёрдам берилган бўлса-да, ҳозиргача ноҳақликлар қилингани ҳақида сўзловчилар топилади. 51 ёшли Жумагул Келдиярова «Газета.uz»га сўзлаб берган ҳикоясида сув омбори ёрилганидан кейин ҳаётида бўлган ўзгаришлар, дўконсиз қолгани, Вазирлар Маҳкамасига шикоят қилиб боравергани учун туҳмат билан 5 суткага қаматилгани, маҳаллий аҳоли ишсиз эканлиги, лекин шунга қарамасдан шукур қилиб яшаб келишаётгани ҳақида сўзлади.
2020 йил 1 май куни соат 05:55. «Сардоба» сув омбори ёрилиб, аҳоли зудлик билан эвакуация қилина бошланди. Техноген офат оқибатида 6 киши вафот этди, 70 мингга яқин фуқаро яшаш жойини тарк этди, минглаб уйлар вайронага айланди. Бунга сабабчи деб кўрилган 17 киши қамалди. «Газета.uz» фожиа ва ундан кейинги воқелар хронологиясини бир материалга жамлади.
Сирдарё вилояти ҳокими фармойишига кўра, Сардоба тошқини оқибатиида зарар кўрган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш, таъмирлаш ишлари учун республика бюджетидан 4,4 млрд сўм ажратилди.
Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғони ўпирилишини ёдга олар экан: «Ҳозир айта оламан, умримда, кинода ҳам мен бундай воқеани кўрмаганман», — дея таъкидлади.
Қонунчилик палатаси депутатлари табиий офатлардан зарар кўрган тадбиркорлар ва ерлари шўрланган ҳудудларда яшовчи фуқароларга солиқ тўловларидан енгилликлар яратишни кўзда тутган қонунни қабул қилди.
Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилиши сабаблари ҳақида расмий маълумот берилди. Сув омборини лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғоннинг эксплуатацияси жараёнида хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги учун 17 киши жиноий жавобгарликка тортилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг